Qalampir.uz мухбири Акмал Эшонхонов томонидан ўтказилган журналист суриштирувчи натижасида 80 нафар етим йигит-қизларга шахсий уй-жой берилмоқда

Фото: Чилонзор туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати
Фото: Чилонзор туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу ётоқхонага 31 май куни борган эди ва уларни уй билан таъминлаш ҳақида ҳам шу куни айтганди. Орадан 14 кун ўтиб, 5 нафар кишига Сергели туманида қурилган янги уйларнинг калитлари берилди. Бу ердагилар деярли 5 йил давомида нураб қолган бинода яшаб келаётган эди. 

Фото: Чилонзор туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати
Фото: Чилонзор туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати

Уч кун ўтиб, яъни 17 июнь куни 7 кишига эса Қорасув даҳасида қурилган янги уйларнинг калитлари топширилди.

Фото: Чилонзор туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, дастлаб калитни олган 5 киши 19 июнь, сешанба куни ётоқхонадан кўчишади. Қолганлар ҳам қисқа муддатда бу ерни янги уйларга эга бўлган ҳолда тарк этишади.