Маълум қилинишича, ушбу пляж Ал-Агма тумани яқинида жойлашган. Маҳаллий аҳоли соҳилнинг бу қисмини бахтсиз ҳодисалар кўп юз бериши туфайли “ўлим қирғоғи” деб номлашган. Бу ерда чўмилувчилар мураккаб ва кучли оқимлар туфайли денгизга ғарқ бўлмоқдалар. Бир ҳафтанинг ўзида бу ерда 21 киши чўкиб кетган.
Маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга пляждан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган, шаҳар хизматларига эса одамларнинг соҳилга яқинлашишини тўлиқ тўсиб қўйиш буюрилган.



