Низомга кўра, Жамғарма маблағлари республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ва бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Жамғарма маблағлари, жумладан қуйидагилар учун йўналтирилади:
- ичимлик суви ва оқава суви таъминотини, иссиқлик тармоқларини яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқариш инфратузилмасини яратиш;
- маҳалла ички йўлларини ва пиёдалар йўлакларини қуриш ҳамда таъмирлаш, ташқи ёритиш тизимларини барпо этиш;
- ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга уларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳолини қурилиш материаллари билан имтиёзли тарзда таъминлаш;
- “Обод маҳалла” дастури доирасида бошқа тадбирларни молиялаштириш.


