Ахборот хизмати Kun.Uz’га маълум қилади.

Фото: “Ўзэлтехсаноат” АК
матбуот хизмати
Фото: “Ўзэлтехсаноат” АК
матбуот хизмати

“Ўзэлтехсаноат” АК Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Жанубий Кореяга сафар қилиб, мамлакатдаги йирик электротехника саноати корхоналари вакиллари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Жанубий Кореянинг Дэгу шаҳрида жойлашган йирик саноат корхоналардан бири – “Keuk Dong Ki Jeon” заводи Кореядаги “Dongho Cosmo” компаниясининг доимий ҳамкори ҳисобланади. Ушбу заводда онлайн режимда ишлайдиган табиий газ ҳисоблагичлари ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон делегацияси корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати, экспорт салоҳияти ва имкониятлари билан яқиндан танишди.

Фото: “Ўзэлтехсаноат” АК
матбуот хизмати

Учрашувлар якунида уч томонлама (Ўзэлтехсаноат АК, Андижон вилояти ҳокимияти ва “Dongho Cosmo” компанияси) келишув имзоланди. Делегация аъзолари 3 августга қадар Кореянинг яна қатор етакчи саноат корхоналари вакиллари билан ўзаро манфаатли музокаралар олиб боради.