• миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида – 5 фоиз пункти миқдорида;
• миллий валютада жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга – банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида;
• хорижий валютада (эквивалентда) – тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, аммо 3 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган миқдорда.
 
Иккинчидан, тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини Жамғарма маблағлари ҳисобига компенсациялаш учун қўшимча асослар киритилди:

• миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида, рўйхатга кўра туманларда, шунингдек «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилаётган, суммаси 8 млрд сўмдан ошмайдиган лойиҳалар учун – 8 фоиз пункти миқдорида; 
• хорижий валютада, 2017 йил 5 сентябргача халқаро молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар барпо этиш ва совуткичлар қуриш учун хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган валюта кредитлари бўйича – белгиланган фоиз ставкасидан 50% миқдорида.    
 
Ҳужжат 8.08.2018 йилдан кучга кирди.