Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати KUN.Uzга маълум қилмоқда.

Соат 16:00 дан бошлаб транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланувчи кўчалар қуйидагилардир:

  • Абудураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача бўлган қисмигача;
  • Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Шоҳрух Мирзо кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмигача;
  • Бобур Мирзо кўчасининг Орзу Махмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмигача;
  • Амир Темур кўчасининг Шоҳрух Мирзо кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
  • Шоҳрух Мирзо кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида.