Бу нуфузли тадбирда миллий мумтоз санъатимиз жозибаси намойиш этилади, маҳаллий ва хорижлик мусиқашунослар, олимлар, хонанда ва созандалар ўзаро фикр алмашади, “Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.
Шаҳрисабздаги “Оқсарой” мажмуасида анжуманни ўтказишга тайёргарлик ишлари деярли якунига етай деб қолди.


