«Бугун биз ҳукумат билан 1,3 миллиард долларлик ҳамкорлик стратегиясини имзоладик. Ушбу маблағ турли йўналишлар бўйича тақсимланади: транспорт, энергетика, таълим ва соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида», - деди Ҳожар журналистларга.
Ислом тараққиёт банки раҳбарининг таъкидлашича, банк Ўзбекистон президенти ва ҳукумати томонидан танланган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. «Биз Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Ўзбекистон 2003 йил 3 сентябрда ИТБнинг тўлақонли аъзоси бўлган. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ИТБ билан ҳамкорлик даврида 926 млн долларлик 17та лойиҳа амалга оширилди. Бугунги кунда 1 млрд долларлик 9та лойиҳа амалга ошириш босқичида турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга келгани хабар берилганди.



