Меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг охирги ойларда сезиларли фаоллиги пасайган. 12 ойлик муддат ичида озиқ-овқат ва энергия маҳсулотларидан ташқари жами инфляция даражаси 2 фоиз атрофида сақланиб келинмоқда.

Қўмита ўзининг қонуний ваколатларига мувофиқ, аҳолини максимал иш билан таъминлаш ва нарх барқарорлигига эришишни ўйлайди.

Шуларни инобатга олиб, АҚШ Марказий банки (Federal reserve system​ - ФЗТ) қайта молиялаштириш ставкасини 2 фоиздан 2,25 фоизга оширди. Муассаса раҳбари бошқаруви раиси Жером Пауэллнинг фикрича, рискларни камайтиришнинг энг мақбул ечими бу - фоиз ставкаларини оҳиста ошириб боришдир.

2018 йил бошида 1,5 фоиз кўрсаткичда бўлган ФЗТ фоиз ставкаси ҳозиргача 3 марта оширилди. Ўзбекистонлик молиячи Бердибек Ахмедовнинг таъкидлашича, ушбу фоиз ставкалари кейинги бир неча ой мобайнида 3 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда.

Бердибек Ахмедов

«Тўрт йил олдин у банк фоиз ставкасини 0.25 фоизда ушлаб турганида, облигацияларнинг ҳам фоиз ставкаси жуда пасайиб кетган эди», дейди у.