Фото: Daily Mail

Воқеа 9 ноябрда Гайананинг Жоржтаун аэропортида юз берди. Самолёт парвозга кўтарилишга муваффақиятсиз уринишдан кейин учиш-қўниш йўлаги ташқарисига чиқиб кетиб, тўсиққа урилган ва қумга ботиб қолган. Гидравликадаги муаммо сабабли юз берган воқеа оқибатида самолётнинг двигателларидан бири узилиб тушган ва ўнг қаноти иккига бўлиниб кетган.  

Фото: Daily Mail

Самолёт бортида 128 йўловчи бўлган. Улардан 6 киши жароҳат олган ва яқин орадаги шифохонага етказилган.

Фото: Daily Mail
Фото: Daily Mail