Қайд этилишича, Боғишамол МФЙда яшовчи Ҳ.Э. уйида иситиш печидаги табиий газни чала ёниши оқибатида ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.И., ўғли    К.М., укаси Ҳ.Э. ҳамда келини Н.Т. заҳарланган.

К.М. касалхонага ётқизилиб, Ҳ.Э., Г.И., Ҳ.Э. ҳамда Н.Т.га тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна саккиз киши ис газидан заҳарлангани хабар қилинганди.