Қайд этилишича, тегишли комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастурда:

давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги қонун ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда Қуролли Кучларни қўллашни режалаштиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини янгилаш;

Қуролли Кучлар жанговар таркиби ва тузилиши сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш;

ҳарбий кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, ҳарбий хизматчиларнинг профессионал тайёргарлигини ташкиллаштиришнинг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқиш;

Қуролли Кучлар миллий руҳини юксалтириш, аскар ва офицерларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш тизимини такомиллаштириш;

мамлакат мудофаасини бошқариш миллий марказини яратиш ва фаолиятини таъминлаш;

илғор ахборот-коммуникация технологиялари асосида қўшинларни бошқариш тартибини такомиллаштириш;

қўшинларни 2018-2021 йилларда замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш, уларни модернизация қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс дастурни сифатли ижро этиш;

давлат мудофаа буюртмаси ва мудофаага мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 10 апрель, ижро учун масъуллар - Мудофаа вазирлиги, ДХХ,  Мудофаа саноати давлат қўмитаси, ФВВ, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар.