Демак, навбатдаги сўров Хоразм вилоятига сафар чоғида ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановни фуқаролар қанчалик таний олишлари ўрганилди. Қуйидаги видеолавҳада ҳокимни ушбу ҳудуд аҳолиси қанчалик яхши била олишларига баҳо беришингиз мумкин.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Вилоят ҳокими жорий йилнинг апрель ойидан бери мазкур лавозимда фаолият юритмоқда. Фарҳод Эрмановдан халқнинг умиди катта.

Албатта, ижтимоий сўровнома, аввал ҳам таъкидлаганимиздек, қайси амалдор қанчалик таниқли бўлиши баробарида унинг ўз ҳудудида олиб бораётган ишлари қониқарли ёки қониқарсиз, ёхуд оддий халқ вакилларининг сиёсий-ижтимоий билим савиясини баҳолашдан йироқ. Бундай мезон қўйилгани ҳам йўқ. Шунчаки, ҳолатни очиқ-ойдин кўрсатишдир, хулоса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.


