Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Аудио версиясини тинглаш
Фожиа шуки, бизлар Яратувчи қолиб, бандаларга боғландик. Бу истеҳзоли жилмайишлар аслида бизни тубсиз чоҳга элтаётганини англамадик. Табассуми ҳам, нафрати ҳам ҳақиқий бўлган Зотни унутдик. Билингки, У Зот кимга табассум қилар экан, энди у кишидан ҳеч ким нафратланмайди. Зеро, буюк Хожага қарашли зотларга ҳеч ким жаҳл тошини ота олмайди. Билъакс, Оллоҳ кимдан нафратланса, энди унинг энг яқини ҳам унга табассум қила олмас. Бошқача айтганда, Оллоҳ кулса, олам кулади. Оллоҳ ғазаб қилса, бутун олам зулматга чўмади. Инсоннинг нафрати ортида жаҳл, адоват турса, табассуми ортида таъма, манфаат туради. Яратганнинг табассуми ортида туганмас бахт турса, ғазаби ортида меҳр, жонкуярлик ётади. Яратган билан яралмишнинг орасидаги фарқ шудир.
Заҳириддин Мансур



