«Туркманистондан, қардош халқ ва қўшни мамлакатдан ташриф буюриб, фестиваль меҳмони бўлиб турганингиздан мамнунман. Икки давлат раҳбарларининг яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаши, ижтимоий-сиёсий ҳаётда кузатилаётган ижобий ўзгаришлар бизни ҳам қувонтиради», — дейди Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев. 

Туркманистонлик меҳмон Сайфуллаевга Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг бахшичилик санъатига атаб ёзган китобини совға қилди. 

Шунингдек, фестивалнинг илк кунига Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода ҳам етиб келгани ҳақида хабар берилганди. Уч мамлакат Маданият вазирлиги раҳбарлари самимий суҳбатдан сўнг, эсдалик учун суратга тушишди.