Тергов олиб бораётган судьялар Фийон иши бўйича давлат маблағларини харжлаб юбориш, камомадни яшириш ва жамият ҳаёти шаффофлигини таъминлаш бўйича декларатив мажбуриятларни бажармаслик бўйича тафтиш ўтказишни тавсия қилишган.

Собиқ бош вазирнинг рафиқаси Пенелопа давлат маблағларини харжлаб юборишда иштирок этиш ва бу ҳолатни яшириш, давлат мавқеини суиистеъмол қилишни яширишда айбланмоқда. 

Фийон Le Canard Enchaine нашри 2017 йил январда унга ишончни йўққа чиқарган тергов натижаларини чоп этмагунча Франция президенти лавозимига асосий номзод ҳисобланган.

Бир нечта мақолада Фийоннинг рафиқаси парламентда деярли ишламаганига қарамай, бюджетдан ўз эрининг парламент ёрдамчиси сифатида 1986 йилдан 2013 йилгача давр ичида 680 минг евро олгани ҳақида гап борган. 

Фийон натижада президент сайловларининг 1-турида 20,01 овоз билан 3-ўринни эгаллаб, кейинги босқичдаги иштирокдан маҳрум бўлган.