3 май куни Ҳиндистоннинг Одиша штати ва 5 май куни Бангладешда катта талофатларга олиб келган “Фани” циклони содир бўлди. Ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди, кўплаб бинолар вайрон бўлди.
“Шу муносабат билан консуллик-ҳуқуқий депаратаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг “Фани” циклони юз берган ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақиради ва мамлакатимизнинг Нью-Деҳлидаги элчихонасининг (9111) 24670774, 24670775, 24105640 телефон рақамларини эслатиб ўтади”, дейилади ТИВ мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, “Фани” циклони оқибатида Ҳиндистонда 33 киши, Бангладешда 12 киши ҳалок бўлди, хавфли ҳудуддан икки миллионга яқин киши эвакуация қилинди.



