Сотувчиларнинг эълонларига кўра, бу моделдаги “оригинал” кроссовканинг етказилиши харидорларга 550 долларга айланади.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг таъкидлашича, Z Zegna бренди остида чиқарилувчи ушбу кроссовканинг онлайн тарзда етказилишининг ҳақиқий нархи 400 долларга яқинни ташкил қилади. Бундан эса уддабурон сотувчилар ушбу моделдаги кроссовкаларнинг Ўзбекистоннинг биринчи шахслари орасида оммалашгани ортидан мўмайгина пул ишлаб олишга қарор қилганларини кўриш мумкин.


