Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида ҳамда фуқаролар берган маълумотларга асосан К.У. Миробод туманида жойлашган Тошкент Темирйўл муҳандислари институти олдидан топилиб, соғ-саломат оила аъзолари бағрига қайтарилди. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

“Ўз ўрнида, ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади ИИВ маълумотида.