Воқеа 3 октябрь кечки вақт Чанчал шаҳридаги (Ғарбий Бенгалия штати) Махананда дарёси ўртасида юз берган. Кемада 70 дан кўпроқ одам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, фалокатга кеманинг меъёридан ортиқ йўловчилар билан юклангани сабаб бўлган. 

Воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.