Халқаро гимнастика федерацияси ушбу мусобақа арафaсида бир қатор спортчиларга Токио Олимпиадасида қатнашиш имкониятини берувчи йўлланма тақдим этди. Аҳамиятлиси ушбу лицензиантлар қаторида Ўзбекистоннинг икки нафар вакили - Оксана Чусовитина ҳамда Расулжон Абдураҳимовнинг номларини ҳам кўриш мумкин.
«Вакилларимиз дунё биринчилигида совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлсалар ҳам, ўзларининг юксак маҳорати билан халқаро мутасаддилар эътиборида бўлишди. Ўз номини тарих зарварақларига битган Оксана фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Регламентга кўра, ҳамюртларимиз келаси йил Токио Олимпиадасида ўзлари истаган йўналишда иштирок этишлари мумкин.
Шу тариқа, Токио Олимпиадасига лицензия олган спортчиларимиз сони 10 нафарга етди», дейилади МОҚ хабарида.



