Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ўзаро келишмовчилик сабабли дастлаб қўллари билан Ш.Х.нинг юзига, сўнг ўзи билан олиб келган хўжалик пичоғи билан унинг чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида қонга ўхшаш доғлар бўлган О.Т.нинг кийимлари ва бир дона пичоқ холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан 2019 йил 1 ноябрь куни Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан О.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади.


