Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, дастлабки маълумотга асосан ҳодиса оқибатида бир нафар шахс жароҳат олган.

Воқеа бугун, 18 ноябрь куни соат тахминан 12:00да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Х.Олимжон маҳалласидаги икки қаватли уйларнинг бирида рўй берган.

Қайд этилишича, газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлган. Оқибатда 1 нафар фуқаро - И.Х. жароҳат олган.

Ҳодиса содир бўлган жойига зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилади.