«Бугун айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган.

Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ҳозирда пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz кеча, 17 июнь куни ўз манбаларига таяниб Вазирлар Маҳкамаси департамент мудирига COVID-19 ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди.

Бир неча манба ҳукумат биноси қатъий карантинга олиниб, барча ходимлар коронавирусга тест топшираётганини билдирган.