Apple Mac компьютерларида Intel процессорларидан фойдаланишдан воз кечишга ва ўзи ишлаб чиқарган чиплардан фойдаланишга қарор қилди. Бу компаниянинг Intel билан 15 йиллик ҳамкорлиги ниҳоясига етаётганлигини англатади.

Apple процессорлари билан жиҳозланган илк Mac компьютерлари шу йил охиригача чиқади, деди компания раҳбари Тим Кук.

Apple янги процессорлар компьютерларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради деб ҳисобламоқда.  

Microsoft ва Adobe ўзларининг Office ва Photoshop пакетларини Apple чипларига мослаштира бошлади.

Компания ўз компьютерларини ўзи ишлаб чиқарган чиплар билан жиҳозлайдиган ягона энг йирик ишлаб чиқарувчига айланади. HP, Lenovo, Dell ва Asus процессорларни Intel корпорациясидан сотиб олади.

Apple  йилига 20 млн дона Mac компьютерларини сотади, бу унга 25 млрд доллар даромад келтиради, деб ёзади  Bloomberg.