Ўзбекистонда миллий ишчи кучларининг рақобатбардошлигини ошириш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.
Қайд этилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади. Унда меҳнат унумдорлиги ва миллий ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича самарали чоралар ва механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2020 йил декабрь, ижро учун масъуллар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар.
Аввалроқ, шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизими ишлаб чиқилиши хабар берилганди.


