“Ўзбеккино” миллий агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, конгресс давомида “ВГИК” ректори Владимир Малишев ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов биргаликда видеоалоқага чиқиб, иштирокчиларга ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.
Шунингдек, тадбирда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва "Ўзбеккино" директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқди.
Конгресснинг миллий кинематографияга бағишланган куни давомида хорижий меҳмонлар - Валдис Пельш, Жаҳонгир (Жаник) Файзиев, Александр Кесселларнинг "Ўзбеккино" билан ҳамкорликдаги лойиҳалари тақдимоти, ижодий учрашувлар, фотокўргазма ҳамда "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилган.



