Алиевнинг таъкидлашича, Арманистон ташқи ишлар вазири Ара Айвазян Хонканди шаҳрига (Степанакертнинг озарбойжонча номланиши) ташриф буюрган ва унинг бу ташрифидан кўзланган мақсад номаълум.
“Арманистон уруш ҳақида унутмасин. Ёдда тутинг, темир мушт ўз жойида. Бу ташрифларга чек қўйилиши лозим”, деб таъкидлаб ўтган Алиев.
Озарбойжон президенти Арманистон иғвогар қадамлар амалга оширса, Ереван “бундан пушаймон қилиши”дан огоҳлантирган. У Тоғли Қорабоғга барча, жумладан халқаро ташкилотлар вакилларининг ташрифлари Озарбойжон билан келишилиши кераклигини айтган.




