Ўзбекистон томони тарқатган ахборотга кўра, музокаралар кун тартибидан икки томонлама алоҳида стратегик шериклик муносабатларини, минтақавий ҳамкорлик ва мамлакатларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги шериклигини ривожлантиришга доир масалалар ўрин олган.
Бўлажак мулоқотлар ва қўшма тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилади.
Саммит якунида рақамли технологиялар, лойиҳалаштириш фаолияти, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишларга оид қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.



