21 февралда бортида 231 йўловчи ва экипажнинг 10 аъзоси бўлган Boeing 777-200 самолётининг двигателларидан бири парвоз вақтида ишламай қолганди. Двигателнинг қопламаси бўлаклари ундан ажралиб кетиб, аҳоли яшайдиган ҳудудга тушган. Шундан кейин самолёт бир двигателда қўнишга муваффақ бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

ОАВ маълумотларига кўра, двигател алангаланган.