Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига кўрсатилаётган нефрологик ва гемодиализ ёрдамини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Белгилаб қўйилишича, 2021 йил апрель ойидан бошлаб:
- Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари нефрология ва гемодиализ бўлимларининг илмий-методик бошқарувини амалга оширади;
- туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари марказий кўп тармоқли поликлиникаларида умумий чекланган лавозимлар доирасида нефрологик беморлар саломатлиги назоратини олиб борувчи терапевт (нефролог) лавозими киритилади.
Қуйидагилар Ҳудудий нефрология ва гемодиализ марказлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
- аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган нефрологик тиббий ёрдам кўрсатиш;
- нефрологик касалликларни ҳудудлар бўйича чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш ва ҳудудларнинг ўз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда касалликлар олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- нефрологик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий ва илғор усулларини амалиётга татбиқ этиш;
- нефрологик касалликлар диспансер назорати ва реестрини ташкил этиш;
- нефрологик касалликларни даволаш ва уларнинг диагностикасини доимий равишда такомиллаштириш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Ҳудудий нефрология ва гемодиализ марказлари ҳамда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларининг 2021 – 2025 йиллар давомида малака ошириш учун хорижий етакчи тиббиёт ҳамда илмий муассасаларга юборилишини таъминлайди;
2021 – 2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида нефрология кафедралари фаолиятини йўлга қўяди;
нефрология ва гемодиализ бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш республика марказида диализ ҳамшираларини тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этади;
б) Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар:
Ҳудудий нефрология ва гемодиализ марказларининг тегишлилигича аҳоли сони касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўрин фондини 50тагача етказиш чораларини кўради.



