Шавкат Мамажонов муқаддам Қуролли Кучлар Бош штабининг собиқ бошлиғи Павел Эргашевга ўринбосар лавозимида ишлаган. Халқаро ҳарбий-ўқув машғулотларида вазирлик вакили сифатида иштирок этган.
У Қуролли Кучлар академияси бошлиғи лавозимида Ҳамдам Қаршиев ўрнини эгаллади. Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари ҳисобланувчи Ҳамдам Алиқулович Қаршиев бир вақтнинг ўзида Қуролли Кучлар академияси бошлиғи вазифасини ҳам бажараётганди.
Бундан аввалроқ Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Павел Эргашев бошқа лавозимга ўтказилиб, унинг ўрнини Шуҳрат Холмуҳаммедов эгаллагани хабар қилинганди.


