Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари раислигида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 9-йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Қирғизистон делегация таркибига мамлакатнинг турли вазирлик ва идораларининг раҳбарлари киритилган. Меҳмонлар Тошкентдаги қатор юқори технологик корхоналарда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва тайёрланаётган маҳсулотлар билан танишади.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қирғизистон «Қамбарота ГЭС-1» лойиҳасини биргаликда амалга ошириши хабар қилинганди.
Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан Қирғизистон ҳудудида «Қамбарота ГЭС-1» инвестиция лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.



