Қайд этилишича, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.Х. «J» хусусий корхонасининг йирик миқдордаги пулини талон-торож қилгани аниқланган.
Маълум бўлишича, Қ.Х. мазкур корхонада омборхона мудири вазифасида ишлаган даврида ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган жами 1 миллиард сўмлик дори воситалари камомадига йўл қўйиб, унинг жуда кўп миқдордаги мулкини талон-торож қилган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Қ.Х.га нисбатан жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



