Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус қайд этилиши ҳолатлари кескин ошаётгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86338 (+316) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Бу кунлик ўсиш бўйича йил бошидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлиб, аввалги антирекорд 15 апрель куни қайд этилган эди - 292 кишида вирус аниқланганди. 14 апрель куни 227 кишига ташхис қўйилган - сўнгги икки кун ичида кунлик ўсиш қарийб 100тага етган. 9 апрелгача кунлик ўсиш 200дан ошмаганди.
Маълумот учун, кунлик касалланиш ҳолатлари 300дан ошиши сўнгги бор 2020 йилнинг сентябр ойида қайд этилган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 3 нафари Андижон вилоятида,
- 10 нафари Бухоро вилоятида,
- 7 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 20 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 37 нафари Тошкент вилоятида,
- 227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 636 нафарни ташкил қилди. 16 апрель куни Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов вафот этгани, у Зангиотадаги шифохонада даволанаётган бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 11 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
- Наманган вилоятида 8 нафар,
- Сирдарё вилоятида 4 нафар,
- Фарғона вилоятида 7 нафар,
- Хоразм вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 28 нафар,
- Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83838 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 1864 нафарга етган, шундан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.





