Жўқорғи Кенгеси матбуот хизматининг ёзишича, Мурат Камалов уруш фахрийсини 9-май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами билан табриклаб президент байрам табригини ўқиб эшиттирган.

Президент «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони асосида Генжемурат Aлланиязовга 12 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилди. 

Қўшимча қилинишича, уруш қатнашчисига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармаси, Қораўзак тумани ҳокимлиги номидан совғалар топширилган. 

Маълумот учун, ҳозир кунда Қорақалпоғистонда 6 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва 380 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари истиқомат қилмоқда.