Ҳозирги кунда Жиззах вилоятида 59 нафар бемор, шу жумладан, 9 нафар бемор юқумли касалликлар шифохонасида ва 50 нафар бемор уй шароитида тиббий назоратга олинган.
Эпидемиологик вазият оғир бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган жами 6 минг 735 нафар фуқаро тиббий назоратга олинган бўлиб, улардан 5 минг 677 нафарида тиббий кузатув муддати тугаганлиги сабабли назоратдан чиқарилган.
Ҳозирги кунга қадар 20 та умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли онлайн шаклдаги таълим тизимига ўтказилган. Вилоятда жами 202 та давлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларнинг 182 таси фаолият кўрсатмоқда. Қолган МТМларда таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар 32 минг доза AstraZeneca, 84 минг 800 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, 900 доза Спутник-V вакцинаси олиб келинган. Биринчи босқичда 46 минг 953 нафар, иккинчи босқичда 11 минг 456 нафар фуқаро эмлаш билан қамраб олинган. 2020 йил 1 апрелидан бошлаб 543 мингдан зиёд ПЗР таҳлили ўтказилган.
Аввалроқ, коронавирус туфайли 10 минг 882 нафар мактаб ўқувчиси масофавий таълимга ўтказилганлиги ҳамда Жиззах давлат педагогика институтида 17 май кунидан бошлаб анъанавий таълим шаклида ўқиш бошланиши хабар берилган эди.



