Тақдирланган ёшлар ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юрт равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётгани, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётгани учун эътироф этилди.

Тақдирланганлар рўйхати

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

«Дўстлик» ордени билан

Абдураимов Беҳзод Абдуразакович – Америка Қўшма Штатлари Миссури штатидаги Парк университети мусиқа маркази резиденти

Данияров Абатбай Сапарбаевич – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

Забродина – Саттарова Инара Наилевна – Учтепа туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси, Тошкент шаҳри

Каттаханова Дилнозахон Собир қизи – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари

Норматов Хуршид Абдурашидович – Фарғона шаҳридаги «Uz-Segang» қўшма корхонаси таъсисчиси, Фарғона вилояти

Юдаков Александр Андреевич – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази катта илмий ходими

«Келажак бунёдкори» медали билан

Абдатова Шаҳноза Буриевна – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ховос тумани 16-умумий ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Сирдарё вилояти

Абдиназаров Абдурахмон Зокиржон ўғли – Қизириқ тумани маданият бўлими мутахассиси, бахши, Сурхондарё вилояти

Абдуразоқов Оллоёр Алижон ўғли – Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» хусусий корхонасининг экспорт-импорт масалалари бўйича директори, Фарғона вилояти

Абдурахмонов Нуриддин Улуғбекович – Хўжаобод туманидаги «Олий стандарт тех» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти

Асадуллаева Висола Бехзод қизи – Андижон шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси, Андижон вилояти

Атакулова Наргиза Абдиганиевна – «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг рух заводи лаборанти, Тошкент вилояти

Ахмеджанов Музаффар Бахтиёр ўғли – Наманган шаҳридаги «Даштбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Наманган вилояти

Жовлиев Жавлонбек Ортиқович – Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг таянч докторанти

Жолдасова Шахноза Батировна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси

Исламов Самандар Баходир ўғли – Жиззах шаҳридаги «Самандар ширинликлари» оилавий корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти

Ким Денис Витальевич – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

Мамадиев Фарходбек Қобил ўғли – Андижон туманидаги «Clasika Shoes International» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти

Мухторов Мардонхўжа Мухаммаджон ўғли – Бувайда туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Фарғона вилояти

Муҳаммадюнусова Моҳистара Муҳаммадилхом қизи – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси

Ортиқов Умиджон Тўхтасин ўғли – Тошкент давлат шарқшунослик университети академик лицейининг информатика фани ўқитувчиси

Полвонов Аббосхон Саидаброрхон ўғли – Поп туманидаги «Chodak nihol tex» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти

Пўлатов Жаҳонгир Холбой ўғли – Тошкент шаҳридаги «Cambridge» ўқув маркази бош директори

Рухиддинов Хайрулла Хайриддин ўғли – Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Сайдуллаева Шодиёна Сайфулла қизи – Навоий шаҳридаги «Minor Millenium» масъулияти чекланган жамиятининг минорали кран машинисти, Навоий вилояти

Торемуратов Нзаматдиин Бегдиярович – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Бўзатов тумани бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

Ўроқова Маҳлиё Тоштемировна – Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, Самарқанд вилояти

Фарманов Бобур Бахромович – «Ziyo Forum» илм, фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди директори

Хакимов Сардор Анваржон ўғли – Олтиариқ туманидаги «Олтиариқ баракали» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Хожиев Дилшодбек Максудбек ўғли – Тупроққалъа туманидаги «New Best Style» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш цехи бошлиғи, Хоразм вилояти

Холбоева Шоҳсанам Анваржон қизи – Тошкент давлат педагогика университетининг 1-босқич магистранти

Худаёров Уйғун Холмурод ўғли – Яккабоғ туманидаги «Қорабайир» отчилик мажмуаси чавандози, Қашқадарё вилояти

Чуянова Елена Алижaн қизи – Халқаро Пресс-клуб бўлим бошлиғи 

Шакиров Саид Равшан Собирович – Бухоро шаҳридаги «Monday Labs» масъулияти чекланган жамияти директори, Бухоро вилояти

Шерматова Ирода Бахтиёр қизи – Тошкент фармацевтика институтининг таянч докторанти

«Шуҳрат» медали билан

Абдуллаев Гуломжон Озодович – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Абдимуродов Акмал Абдивохид ўғли – Сергели туманидаги «Машҳур Тоҳир Зуҳро» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати электриги, Тошкент шаҳри

Абдуназаров Собир Ибрагимович – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот-таҳлил ва ижро назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Абдураззақов Бунёдбек Бегижон ўғли – Асака туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси, Андижон вилояти

Абжалилова Сабохатхон Соибжон қизи – Жалақудуқ туманидаги «Ҳарир тола» масъулияти чекланган жамиятининг ипак қурти боқувчиси, Андижон вилояти

Адҳамжонов Темурбек Бахтиёр ўғли– «Нажот таълим маркази» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Тошкент шаҳри

Артикходжаева Барнохон Алишер қизи – Ўзбекистон Миллий университетининг таянч докторанти

Ахмедова Иродахон Шохитбековна – Республика Маънавият ва маърифат марказининг Андижон вилояти бўлими бош мутахассиси

Ахмедова Нилуфар Илҳомбой қизи – Республика ёшлар марказининг Хоразм вилояти бўлинмаси инклюзив таълим тўгараги раҳбари

Балтабаева Наргиза Бахадировна – Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти, Қорақалпоғистон Республикаси

Бердимуратов Жалгасбай Карлибай уғли-Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Буранов Отабек Ибрагимович – Ангор туманидаги «Ангор Сурхон ғурури» масъулияти чекланган жамияти комбайнчиси, Сурхондарё вилояти

Дайибекова Зайнаб Казбековна – Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Жафаров Саиджамшид Рустам ўғли – Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси, Бухоро вилояти

Жовлиева Севинч Фахриддин қизи – Яшнобод туманидаги 19-болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалик бўлими ўқувчиси, Тошкент шаҳри

Жумаев Рамозон Хасанович – Шўрчи туманидаги «Ҳасан ота асаллари» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Жумаев Эргаш Рузимурадович – Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркия Республикасидаги вакили

Изатуллаев Шохрух Алишер ўғли – Бекобод туманидаги «Yuksalish Premier Group» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Тошкент вилояти

Исломов Мажидхон Шамсиддинович – Ургут туманидаги «Ургут саноат сервис» оилавий корхонаси раҳбари, Самарқанд вилояти

Қурбонов Бобур Самадулло ўғли – Қарши шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувгача ёшларни тайёрлаш раҳбари, Қашқадарё вилояти

Қўчқоров Фазлиддин Эргаш ўғли – Шайхонтоҳур туманидаги «Premium Village» масъулияти чекланган жамияти архитектори, Тошкент шаҳри

Мамталиева Фотимахон Одилжон қизи – Олтинкўл туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Матниязова Гулноза Жумабой қизи – Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мустаева Елена Юрьевна – Наманган шаҳридаги Президент мактаби директори ўринбосари, Наманган вилояти

Мусурмонов Алишер Қаҳромонович – Жиззах шаҳридаги «Alitech Website Solutions» хусусий корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти

Реимбаева Саиёра Жолдасбаевна – Қўнғирот туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Рустамов Руслан Улуғбекович – Қарши туманидаги «Ruslan Media» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти

Садуллаева Сафина Эркиновна – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Содиқов Сардор Содиқович – Қарши шаҳридаги «Global Education in Karshi» нодавлат таълим муассасаси директори, Қашқадарё вилояти

Сулаймонов Соҳиб Самадович – Қоровулбозор туманидаги «Buxoro Real Moto» масъулияти чекланган жамияти директори, Бухоро вилояти

Султонов Абдулазиз Абдурахим ўғли – «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти мутахассиси

Сухинин Никита Викторович – Юнусобод тумани электр таъминоти корхонаси электр монтёри, Тошкент шаҳри

Ташов Мизроб Махмудович – Самарқанд шаҳридаги «Меъмор Ўткир Човка» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Самарқанд вилояти

Турдибекова Ситора Шавкат қизи – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Тўхсанов Шахрилло Ғайбулло ўғли – Халқаро фрилансерлик платформалари фрилансери, Бухоро вилояти

Убайдуллаев Абдувохид Мухиддин ўғли – Бағдод туманидаги «Бағдод замин асали» деҳқон хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Убайдуллаев Нуриддин Тохир ўғли – Тошкент давлат педагогика университетининг таянч докторанти

Ўктамова Нигина Жасур қизи – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Умаров Мавсимжон Мамуржонович – Олтиариқ туманидаги «Мавсум агрологистика» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, Фарғона вилояти

Усенов Саламат Батирханович – Конимех туманидаги «Конимех-Саржал-Қосай» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Навоий вилояти

Хайдаралиев Миржалол Махмуджон ўғли – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси

Хакимова Шахнозахон Кахрамон қизи – Олтинкўл туманидаги ҳунарманд-дўппидўз, Андижон вилояти

Хатиев Комилжан Жавлиевич – Мирзачўл туманидаги деҳқон хўжалиги ишчиси, Жиззах вилояти

Холбаева Наргиза Ибадуллаевна – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

Худайшукуров Дилмурод Холмуродович – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Цой Владимир Эдуардович – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази кичик илмий ходими

Шарифова Муштарий Ихтиёр қизи – «Tesla» компаниясининг ахборот технологияларини режалаштириш бўйича таҳлилчиси

Шодиев Аббос Неъмат ўғли – Навоий давлат кончилик институтининг металлургия кафедраси доценти, Навоий вилояти

Юлдашев Ойбек Баходир ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи