Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармасининг Қидирув шуъбаси томонидан ўтган 6 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлилини эълон қилди. Унга кўра вилоятда:

  • 10 728 нафар қарздор фуқаронинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган;
  • Қидирувга берилган 441 нафар қарздор фуқародан (шундан 437 таси алимент бўйича) 202 таси топилган;
  • қидирув натижасида топилган фуқаролардан 319 миллион 200 минг сўм қарздорликлар ундирилган;
  • 266 та қидирувга берилган автомототранспорт воситаларидан 175 таси топилган;
  • Автомототранспорт воситаларининг топилиши натижасида 17 миллиард 702 миллион сўм қарздорликлар ундирилган.