Маълум қилинишича, ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганиш олиб борилган (https://t.me/mehnatvazirligi/6557). Ўрганиш давомида Косон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари бошқа ҳудуддаги ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Косон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида жарима солинган.