Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида «Жиноятчиликка қарши кураш» тезкор профилактик ойлиги доирасида навбатдаги назорат тадбирлари Ургут туманида ўтказилган.
Қайд этилишича, Ургут тумани Ғўс қишлоғи Хўжагузар маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро О. Ғ.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда ҳовлисида 535 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини ўстираётгани аниқланган. Бундан ташқари, у 200 грамм марихуанна гиёҳвандлик ўсимлиги уруғларини сақлаб келган. Ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.



