“Жиззахлик судялар устидан ўтказилган хизмат текширувига айни шу суд судлов ҳайъатининг раиси бошчилик қилган ва якунда “мақолада айтилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмагани” айтилди. Ушбу хизмат текширувини қанчалик холисона дейиш мумкин? Уни қайта ўтказиш мумкинми?” – дея савол берди Kun.uz мухбири.
Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаровнинг маълум қилишича, кенгаш ушбу мақола билан танишиб чиққан ва ўрганиш натижалари бўйича кейинроқ алоҳида маълумот берилади.


