Сессияда Қашқадарёда туман ва шаҳар бюджетларининг қўшимча манбаларидан фойдаланишдан олдин амалга ошириладиган харажатлар Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари муҳокамасига қўйилиши бўйича талабга тўлиқ риоя этилмагани айтилган.
Хусусан:
- Қарши шаҳрида 3 миллиард 512 миллион сўм;
- Ғузор туманида 3 миллиард 651 миллион сўм;
- Миришкор туманида 1 миллиард 576 миллион сўм;
- Чироқчи туманида 324 миллион сўм;
- Касби туманида 830 миллион сўм;
- Косон туманида 69 миллион сўм қўшимча манбалар ҳисобидан ажратилган маблағлар тегишли шаҳар ва туман ҳокимларининг фармойишларига асосан сарфлангандан кейин Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари қабул қилинган.



