Маълум қилинишича, 2021 йил 2 октябрь куни соат тахминан 9:00 ларда, фуқаро Т.А. Ғузор тумани Буюк карвон йўли маҳалласида жойлашган қурилиш моллари савдо дўконида савдо-сотиқ билан шуғулланиб турган вақтида шу жойда қурилиш моллари сотиш билан шуғулланувчи фуқаро Э. Ш. билан харидор талашиб, жанжаллашиб қолган.
Шундан сўнг 2 октябрь куни тушликдан сўнг соат тахминан 16:00 ларда фуқаро Э.Ш. тоғаси Т.Р.ни чақириб, қурилиш моллари бозорида Т.А.ни калтаклаган. Оқибатда Т.А. тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



