Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ тумани назорат инспекцияси инспекторлари ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг «Самоқ» ҳамда «Турон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Қизилдарё дарёси ҳудудида тунда экологик назорат рейд тадбири ўтказилган.
Рейд давомида бир гуруҳ фуқаролар ноқонуний равишда балиқ овлаётгани аниқланган. Инспекторларни кўрган ноқонуний овчилар «Жигули ВАЗ 2106» машинаси ва ов анжомларини ташлаб қочиб кетган.

Қайд этилишича, «Жигули ВАЗ 2106» машинаси ИИБ ходимлари томонидан қонуний тўхтамга келгунга қадар эвакуатор билан жарима майдонига жойлаштирилган.



