Толиблар гиёҳвандликка қарши жиддий курашга киришди. Улар Кобулда юзлаб гиёҳвандлар тўпланадиган кўприк остини тозалашди ва у ердагиларнинг аксар қисми куч билан реабилитация марказига олиб келинди. Улар бу ерда 45 кун давомида сақланади.
Кобулда минг ўринли шифохона аввалги режим вақтида очилган, аммо ҳокимият «Толибон» қўлига ўтганидан кейин янги ҳукумат гиёҳвандлар тўпланадиган ҳудудларга рейдлар уюштира бошлади ва уларни мажбурлаб даволашга киришди. Бундай «наркоманлар кўприклари» — наркосавдо ҳамда жиноятчилик ўчоғи бўлиб келган.
Марказда беморларнинг дастлаб сочи олиб ташланади, қуёш остида қиздирилади ва уларга оғриқ қолдирувчи метадон моддаси берилади. Кўплар бу ерга бир неча марта олиб келиниши мумкин.


12 октябрь куни АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон қонга инфекция тушиши (сепсис) туфайли касалхонага ётқизилганди. У антибиотиклар билан даволанди, дорилар унга ижобий таъсир қилди ва 17 октябрь куни унга жавоб берилди.
Фото: REUTERS/Russell Cheyne
Фото: AP/ТАСС


