Маълум қилинишича, тунда содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбирлардан бирида шаҳар ҳудудида тунги вақтда мақсадсиз юрган фуқаролар аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Ана шу жараёнда фуқаро Ж.А.нинг ёнидан электрошокер қурилмаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.