Нигериянинг Кано штатида қайиқ ағдарилиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, қайиқ Бадау қишлоғидан 5 километр масофада жойлашган Багвай қишлоғига сузиб кетаётган бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, унда 50 нафарга яқин одам бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам борлиги айтилмоқда. Етти киши қутқариб олинган, бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.