Таъкидланишича, Саудия Арабистони “Спутник V” билан эмланганлар ташриф буюриши мумкин бўлган 102-давлат бўлди. Ушбу рухсат Макка ва Мадинани зиёрат қилиш имконини бериши мумкин. 

Шу билан бирга, вакцина билан эмланганлар подшоҳлик ҳудудига киргач, 48 соатлик карантиндан ўтишлари ва ПЗР-тест топширишлари керак бўлади.

Бироқ Россия мусулмонлари диний бошқармасида Саудия Арабистонидан “Спутник V” билан эмланган мусулмонлар Ҳаж ва Умра зиёратларига қўйилиши ҳақида ҳали расмий тасдиқ олинмагани маълум қилинган.

“Ҳозирча биз бу ҳақида фақат Россия ОАВдаги хабарларни кўрдик. Биз бу борада Саудия Арабистони мутасадди идораларига сўров юбордик. Ҳозирча улардан ҳеч қандай изоҳ ёки тасдиқ бўлмади”, деб айтган бошқарма раиси биринчи ўринбосари Рушан Аббясов.