Ранглар ва унинг турли соҳаларга (мода, полиграфия, дизайн, реклама) таъсирини ўрганувчи Pantone тадқиқот институти 2022 йилнинг асосий рангини танлади. Бу бинафшаранг ва қизил қоришмасининг кўкка айланишига мойил бўлган, Very Peri номини олган рангдир. «Бу ранг ижодкорлик ва образлиликни рағбатлантирадиган энергия, қувноқ кайфият ва динамикани ифодалайди», дейди Pantone ижрочи директори Леатрис Эйсман. 2021 йилда йил ранги Pantone талқинига кўра «тўйинган кулранг» ва «ёрқин сариқ» бўлганди.
Pantone
Урушдан кейинги Ироқ. Сапёрлар ҳудудни миналардан тозаламоқда.
АҚШ президенти Жо Байден Оқ уй ўтлоқзоридаги сайр чоғида қордан хушнуд бўлмоқда. REUTERS/Tom Brenner
Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель гулдаста тутган ҳолда ўз канцеляриясини ўзидан кейинги ҳукумат раҳбари Олаф Шолцга топширмоқда. REUTERS/Fabrizio Bensch
Владимир областидаги Петушин район судида 9 декабрь куни Алексей Навальний шикояти асосида дастлабки суд эшитуви бўлиб ўтди ва унда Навальний видеоалоқа орқали иштирок этди. Кейинги суд мажлиси 28 декабрга белгиланган.
Евгений Фельдман / «Медуза»
Ҳиндистонликлар вертолёт ҳалокати оқибатида вафот этган армия бошлиқларидан бири, мудофаа штаби бошлиғи, генерал Бипин Рават билан хайрлашмоқда, Аҳмадободдаги дафн маросими. REUTERS/Amit Dave
Ичида «Роскосмос» космонавти Александр Мисуркин, япониялик тадбиркор Юсаку Маезава ҳамда унинг ёрдамчиси Йозо Хирано бўлган «Союз МС-20» космик кемаси Қозоғистондаги Байконур космодромидан парвоз қилди. REUTERS/Shamil Zhumatov
REUTERS/Shamil Zhumatov
Саудияликларнинг авиазарбасидан кейин қўриқчи Сано шаҳридаги Қишлоқ сув таъминоти бошқармаси биноси атрофини тозаламоқда. REUTERS/Khaled Abdullah
Фаластинлик ёшлар Ўрта Ер денгизи соҳилида от ўйнатмоқда.
АҚШ қутқарувчилар Ниагара шаршараси яқинида автомобили билан сувга чўкиб кетган 60 ёшли аёл танасини чиқариб олмоқда.
Фото: AP/ТАСС
Берлинда қор. Фото: Annette Riedl/picture alliance via Getty Images
— Мнение автора может не совпадать с точкой зрения редакции.
— Редакция готова предоставить трибуну и для другой стороны мнений по этой теме